23K67Telegramda ochish
Энергетиклар очилмаётган метан заправкалар ҳақида хабар берадими? Фарғона водийси туманларида бугун тўртинчи кундирки, метан заправкалар очилаётгани йўқ (ижтимоий соҳа ва давлат органлари транспортларига боғланган айрим заправкалар фақат бир неча соатга фаолият кўрсатмоқда). Энергетика вазирлиги жойларда электр энергияси узилишлари тўғрисида вазирлик сўзчиси орқали ахборот бера бошлади (буниям ўзимиз талаб қилиб, сўраб олдик). Лекин 9 кун аввал иш соатлари чекланган метан газ заправкалари охирги кунларда ҳатто очилмай қўйгани борасида вазирлик жим-жит. Методичка ўша-ўша: Хабар йўқ - муаммо йўқ. ЭнергоБарака топгурлар, ё метан заправкаларни ўша белгиланган соатларда тўлиқ ишлашини таъминланглар ёки расман тан олиб айтинглар, масалан, Фарғона водийсида метан заправкалар фалон кунгача ишламайди деб. Ўн минглаб, юз минглаб тирикчилиги бугун топганини бугун ишлатишдан иборат ўзбекистонликлар эрталабдан-кечгача ноаниқликда қолдирилиб, вақтини, умрини, асабини беҳуда совурмаслиги керак. Ҳозиргидек бошни қумга тиқволиш позицияси вазиятни юмшатмайди. Аввалги йиллардаги хатоларни яна ва яна қайтармаслик учун кўп ақл керакмас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin