Энергетикларнинг муляж иловаси метан заправкалар каби “ишлаяптими”?
Бир йил аввал Энергетика вазирлиги метан заправкалар, уларда газ бор-йўқлиги, нархи, ишлаётганини кўрсатиб турадиган иловани пиар-тақдимот қилганди.
Илова бир йил аввал қанақа ҳолатда бўлса, ҳалиям ўша аҳволда, ҳеч нарса ўзгармаган - яъни муляж кўринишида.
Масалан, иловага ишонсангиз, ҳозир Марҳаматда метан заправкаларда газ бор ва ҳайрон қолишингиз мумкин, нархи 3 950 сўм.