21K36Telegramda ochish
Водийда шанбадан буён “метан заправкалар очилади” деган миш-миш айланади Лекин 18 кундирки, водий туманларида метан заправкалар деярли ишлагани йўқ (давлат ва ижтимоий органлар учун бир неча соатга очилаётган заправкаларни айтмаса). Энергетика вазирлиги 24 декабрдан бери ҳеч ким ишонмайдиган шаблон хабар ҳам бермай қўйган. Мабодо заправкалар очилиб қолса, суткасига 3 соатмас, 24 соат ишласаям, навбатлар янги йилгача сўрилмайди. Андижондаги метанга навбат Фарғонага етгани ҳақидаги луқмалар ҳазил эмас. Вазир Мирзамаҳмудов ўзи яратган аҳволни халқ ичига ва ерга тушиб кўрмоқчи бўлса, анжанлик ўринбосари билан метанда юрадиган Дамасда Анжанга борса мабодога, заправкага Фарғонада тўхтасин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin