21K53Telegramda ochish
Методичка таҳрирланди: Ҳокимликлар балогардон Энергетика вазирлиги эрталабки баёнотига қўшимча қилиб, Фарғона водийсида “метан заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилишини маълум қилмоқда. Водийда ўзи 5 кундан бери метан заправкаларда газ йўқ, Андижондаям, Фарғонадаям, Намангандаям инсофий газ заправкалар “бугун очилмаймиз, рухсат йўқ” деб очиқ айтишаяпти. Лекин ҳолатни мард бўлиб тан олиб, реал вазиятни айтиш ўрнига, Энергетика вазирлиги энди ҳокимликларга стрелкани буриб юбормоқда. Ажойиб ёндашув. Газ мурвати очилса, қарсақлар Энергетика вазирлигига, газ бўлмаса — саволлар ҳокимликларга. Ажойиб методичка.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin