30K166Telegramda ochish
Мард раҳбарлар ҳақида Кеча Давлат Раҳбари кўп қаватли уйлар олдидаги тозаланмаган музламалар масаласини тўғри кўтарди. Лекин атрофдаги биронта мард раҳбар туриб, ҳурматли Президент, бу иш мана бу жойгача бизнинг функциямизга, нариги ёғидан бошлаб бу раҳбарнинг вазифасига киради, асосийси, бунинг пулини бизга бергансиз, яна компенсация ажратишга асло ҳожат йўқ демади. Қонунчилигимиз ва меъёрий ҳужжатларда қаерда ҳокимиятнинг Ободонлаштириш тизими вазифаси бошланиши ва қаерда тугаши, қаерда Бошқарув компанияси ёки УЖМШ мажбурияти бошланиши аниқ кўрсатилган. Янги даврда Ободонлаштиришга мисли кўрилмаган пуллар ажратилаяпти. Ҳокимиятлар бюджетнинг камида учдан бирини ободонлаштириш орқали ўзлаштиришаяпти. Лекин Ободонлаштириш худди ўтган замонда бўлгани сингари трассаларни тозалаш, ташрифларга бежаб-бўяш тайергарлиги билан банд холос. Масалан, Олий раҳбар юрадиган йўлларни бир кун аввал чизиғини чизишди, тозалашди, ямашди ва эпақага келтиришди. Лекин кечаги уйма-уй юришдан кейин ўзи бусиз ҳам қилиниши керак бўлган иши учун ҳокимият тизими яна қўшимча компенсация оладиган бўлиб чиқди. Бугун бутун Учтепа кўплашиб кўп қаватли уйлар бўйлаб йўлларни ва йўлакларни тозаламоқда. Яна қўшимча компенсация ундириб олиш учун. Буёқда бюджетимиз бошимизга ёпсак, оёғимиз, оёғимизни ёпсак, бошимиз очилиб қоладиган юпқа кўрпа ҳолига келган. Сал мардлик ҳам керак. Биламан, инсоф аллақачон қолмаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin