27K50Telegramda ochish
Яхшиликка: ҳечдан кўра кеч Бандлик вазирлиги бугун, 15 августдан бошлаб мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида «Мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳафталиги» ўтказилишини эълон қилмоқда. Ёзилишича, меҳнат инспекцияси барча таълим муассасаларида назорат тадбирлари ўтказади. Албатта, таъмири қолдиқ ва чала молиялаштириладиган давлат мактабларида ўқитувчилар текин ишчи кучи ва уларнинг маоши таъмирлаш учун молиялаштириш манбаи бўлиб қолгани, қанчалик кўп рад этишмасин, умумий вазият бўлиб қолган (сабаблар бартараф этилмагунча оқибатлар йўқолмайди). Бандлик вазирлиги мактабларда мажбурий меҳнатга қарши курашишни, айтайлик, ўқув йили тугаши билан — июнда бошлаганида нур устига аъло нур бўларди (балки келаси йилдан шундай қилинар). Зеро бу мавсумда ўқитувчилар ўзларига бириктирилган хоналарини, коридорларни таъмирлаб бўлди (Ўзбекистон қонунлари ишламайдиган қатор ҳудудларда анъанага кўра, ўқитувчи хонасини таъмирлаб топширмагунча таътилга кетказилмайди). Майли, шунисигаям хурсандмиз. Яхшиликка. Ҳечдан кўра кеч бўлсаям яхши. Ҳа, мабодо ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари аниқланиб қолгудек бўлса, балогардон директорларни жазолаб юрманглар. Етовга қўйилган серка қўй емайди, қўйни ейдиган бўрилар рай*** ва обл***ларда ўтирипти.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin