58K608Telegramda ochish
Ҳурматли ўқитувчилар, ҳашар учун бир кунлик маошни ўтказиб беришга мажбур эмассиз, маош ўзингизга керак Бугун ва эртага ленинча шанбаликнинг маҳаллийлаштирилган версияси, яъни умумхалқ ҳашари бўлиб ўтади. Албатта, қачондир, ҳамма ўз вазифаси билан машғул бўлган ва қонунлар ишлаган даврга келиб ҳашарга ҳам, шанбаликка ҳам зарурат қолмайди. Ҳашар бошланиб тугамасидан энг кўп кўтариладиган муаммо ҳашар учун бир кунлик иш ҳақининг ихтиёрий мажбурий ушлаб қолинишига оид бўлади (ҳам текинга қора ишчи бўлиб ишлайсан, ҳам 1 кунлик иш ҳақингни ўтказасан). Бели оғримаган ҳокимлар одатда тадбиркорларга ва банкларга пул ўтказиш учун рўйхат туширади, бизнес йўқ, бориям қочиб кетган қашшоқ туманларда эса шотир районолар орқали Ўзбекистонда ишлайдиган камбағаллар қатламига айланган ўқитувчилардан мажбурий пул йиғиш бошланади. Меҳнат кодексига кўра, Ҳашар муносабати билан иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин эмас! Шунинг учун, ҳурматли ўқитувчилар, ҳашар учун бир кунлик маошни ўтказиб беришга мажбур эмассиз, ихтиёрий ҳам ўтказманг, чунки бу пулларнинг ҳисоби ва ҳисобдорлиги йўқ. Нима учун фақат ўқитувларга мурожаат қилаяпсан дейишингиз мумкин, ахир ҳашар баҳона бир кунлик маошни қароқчилардек ушлаб қолиш муаммоси дўхтирлардаям. фермерлардаям, бизнесменлардаям, банкирлар-у, солиқчилардаям бор дейишингиз мумкин. Гап шундаки, ўқитувчилар бугунги кунимизда энг ҳуқуқсиз, турли босимлар билан манипуляция қилиш мумкин бўлган ва ўзини ҳимоя қила олмайдиган қатламга айлантириб қўйилган. Агар ўқитувчиларни бу балодан асрай ололсак, қолганларни ҳам мажбуриятдан қутқариш мумкин бўлади. Шу ўринда ҳеч ким сайламаган ва аксари мактаб кўрмаган ҳокимларга эслатмоқчиман: таътилдан қайтган ва ҳали қўлига маош тушмаган ўқитувчилар шу кунларда оғир иқтисодий аҳволда: боласига мактабга чиққани кийим олиб берсинми, каррасига ошган ўқув қуроллари олиб берсинми ё минг қарғаниб маҳалла уюшмасига маошини топширсинми? Ҳашар кунлари бутун Ўзбекитсон бўйлаб мажбурий йиғилаётган маблағлар бўйича бирон марта ҳисобот берилмаган. Ҳар йили икки марта юзлаб миллиард сўм Маҳалла уюшмасида (аввал Маҳалла жамғармасида) тўпланади. Бу пуллар бўйича парламент ҳам ҳисоб сўрамайди, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳам. Очиқ бюджетдан ва турли дафтарлардан қанча ўғирликлар бўлаяпти, ёпиқ фонддан қанақа ўзлаштиришлар бўлиши мумкинлигини энди ўзингизга тасаввур қилинг Балки энди бу сув ташийдиган ғалвирниям кўтариш пайти келгандир?!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin