Ўзбекистон Қирғизистондан қорамол импортини 10,7 баробарга оширган
2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Қирғизистондан умумий қиймати 10,7 млн.долларлик 53 429 бош йирик шохли қорамол импорт қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,7 баробар кўп.
Қорамол импорти кескин ўсгани ҳақида Ўзбекистон статистикасидан эмас, қўшни давлатнинг статистикасидан билиш мумкин. Умумийлаштирилган ва юзаки статистика ўзбек статистикасининг юзига айланиб қолган, чунки қанча чуқурроқ ва кенгроқ маълумот берилса, ташқи савдо бўйича шунча ноқулай саволлар пайдо бўлади.
Аввалроқ Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайгани ҳақида Божхона қўмитаси маълумотларига таяниб ёзган эдик.