Бу каби аянчли техноавариялар, афсуски, биринчи марта юз бераётгани йўқ. Масалан, ўтган йили Фаробий кўчасидаги авариядан кейин қандай хулосалар қилинган, кимлар жазоланган, жароҳатланганлар ва мулкдорларга етказилган зарарлар қопланганми ё йўқ, ҳалигача билмаймиз. Монополист яна қуруқ баёнот билан қутулиб қолмаслиги лозим. Бу ишончли бошқарувчилар совураётган триллионларни ўзимизникилар ҳам худд
Veolia Energy Tashkent
Давлат корхоналари ва монополистларМонополист Veolia Energy Tashkent иссиқ сув кўрсатгичларини масофавий узатиш имконини берадиган ультратовушли Ду-15 ҳисоблагичларни етказиб бериш бўйича тендер эълон қилган (ҳозирча эълонлар фақат саноқли рус тилли нашрларга жойлаштирилган). Тендер мезонлари иштирокчилар учун қўйилган ва муҳим дейилган айрим талаблар эътиборни тортмаслиги мумкин эмас. Хусусан, талабгор етказиб берувчи сифатида сў
Тошкент шаҳар кенгаши Veolia Energy Tashkent МЧЖнинг иссиқлик ва иссиқ сув тарифларини аҳоли учун 15%га, юридик шахсларга 40%га, бюджет ташкилотларига 18,8%га ошириш таклифини маъқуллаб берган. Энди қарорга ҳоким қўл қўйиб бериши кифоя. Шаҳарнинг биронта депутати монополистнинг бу таклифига қарши чиққани ёки пойтахт бюджетининг энг катта харажат моддаси бўлган субсидияларни мутаносиб равишда қисқ
Veolia Energy Tashkent "Нима учун Тошкентда иссиқлик тарифи қайта кўриб чиқилиши зарур?" сарлавҳали улкан матндан иборат баёнот берипти. Лекин сиз овора бўлиб, узундан-узун баёнотни ўқиб ўтирманг. Чунки пойтахт монополисти нима учун ҳам тарифлар ошаяпти (+32,25%+15%), ҳам бюджет субсидиялари (+37%) деган саволга жавоб бермаган.
Veolia Energy Tashkent бошқарувида кимлар ўтирипти, кенгашида кимлар бор, йирик харидлар ва аффилланган шахсларга оид қандай битимлар амалга оширилаяпти, менежментга қанча рағбатлантириш тўланмоқда, биз билмаймиз. Компания 2022, 2023, 2024 йилларда қанча зарар кўрди, харажатлари қандай ўсмоқда, қарзлари ва мажбуриятлари қандай ўзгармоқда, буниям билмаймиз. Чунки Тошкент шаҳридаги монополист компа
Veolia Energy Tashkent баёнотлари: 2024 йил февраль: шаҳар аҳолиси базавий тарифнинг атиги 14 фоизини тўлайди: 2024 йил сентябрь: амалдаги аҳоли тарифи, базавий тарифнинг 16 фоизини қоплайди. 2025 йил август: пойтахт аҳолиси базавий тарифнинг атиги 18 фоизини тўлайди. Veolia Energy Tashkent ўзи бераётган примитив калькуляцияга ишонилса, тарифлар яна камида 15%га ошгач, аҳоли базавий тарифнинг кам
2025 йил 1 октябрдан бошлаб аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув 15 фоизга, юридик шахслар учун 40 фоизга, бюджет ташкилотлари учун эса 19 фоизга ошиши мумкин. Қўрқаманки, шаҳар кенгаши Veolia Energy Tashkent илтимосини рад этмай, лойиҳани чапак чалиб маъқуллаб беради. Масалан, мен тарифларнинг навбатдаги марта оширилишини истеъмолчиларга ҳам остидан, ҳам устидан ўлпон солиш деб ҳисоблайма
Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифларини 15 фоизга оширилганидан кейин ҳам базавий тариф миқдорининг 18 фоизини қоплай бошлаши қайд этилмоқда. Агар Veolia Energy Tashkent баёноти танқид остига олинмасдан, ҳеч бир мустақил аудитсиз ҳақиқат деб қабул қилинса, иситиш тарифлари яна камида 5 карра оширилиши керак бўлади (айтайлик, 1 кв.м метр уй-жойни иситиш 1000 сўм, 1 куб иссиқ сув 30 минг сўм).
Тошкент шаҳар ҳокимлиги эртага 26 март кунидан 2023-2024 йилги иситиш даври якунланишини эълон қилди. Мазкур ахборот нафақат иситиш мавсуми якунланаётганини, балки янги оширилган тарифлар кучга кираётганини ҳам англатади. Демак, Тошкент шаҳар кенгашининг 2024 йил 13 февралдаги қарори ва “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ хабарномаси талабларига кўра, янги тарифлар 2023-2024 йил иситиш мавсуми расмий як
Тошкент шаҳрида аҳоли учун иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифларини ошириш таклиф қилинмоқда. Veolia Energy Tashkent компанияси директори Алишер Хайитметов шаҳар кенгаши йиғилишида шундай таклиф билан чиққан. "Ҳозирги кунда асосий тариф [иссиқ сув учун] 664 минг сўмни ташкил этади. Бунинг 14 фоизини, яъни 91 960 сўмини аҳоли тўлайди. Қолган 570 минг сўми маҳаллий бюджетдан субсидия шаклида ажр
Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти Франциянинг Veolia Energy Tashkent компанияси бошқарувига берилганди. 30 йил муддатга. Битим доирасида кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик подстанциялари, иссиқлик ва иссиқ сув ҳисоблагичлари ўрнатиш, шунингдек, авария ҳолатлари, иссиқлик йўқотишлари, энергия ва сув истеъмолини кескин камайтириш, иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қил
Ўтган ҳафта давомида иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар тасдиқлангани ва аҳоли, бизнес учун тарифлар аввалгидек, 2019 йил 19 августдаги прейкурант ҳолатида сақланиб қолгани ҳақида кўп ёзилди. Чиқишда моҳият шундай ва ҳеч нарса ўзгармагандек бўлгани билан, аслида илдизига қаралса, тарифлар билан боғлиқ жараён энди аввалгидан бутунлай фарқланади. Биринчи ва энг асосий ў