Шаҳар кенгаши иссиқлик ва иссиқ сув тарифларини оширишни, афсуски, маъқуллаган
Тошкент шаҳар кенгаши Veolia Energy Tashkent МЧЖнинг иссиқлик ва иссиқ сув тарифларини аҳоли учун 15%га, юридик шахсларга 40%га, бюджет ташкилотларига 18,8%га ошириш таклифини маъқуллаб берган. Энди қарорга ҳоким қўл қўйиб бериши кифоя.
Шаҳарнинг биронта депутати монополистнинг бу таклифига қарши чиққани ёки пойтахт бюджетининг энг катта харажат моддаси бўлган субсидияларни мутаносиб равишда қисқартиришни таклиф этгани ҳақида хабарлар йўқ.
Ёқилғи дефицити ва узилишларга қўшилиб, мазкур қарор кузда навбатдаги инфляцион тўлқин яратади.
- https://kengash.gov.uz/doc/196050gov.uz
- https://t.me/the_bakiroo/10690@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/10691@the_bakiroo