26K88Telegramda ochish
Ахиллес тўхтатилмаса, тошбақа қувиб етмайди Иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифларини 15 фоизга оширилганидан кейин ҳам базавий тариф миқдорининг 18 фоизини қоплай бошлаши қайд этилмоқда. Агар Veolia Energy Tashkent баёноти танқид остига олинмасдан, ҳеч бир мустақил аудитсиз ҳақиқат деб қабул қилинса, иситиш тарифлари яна камида 5 карра оширилиши керак бўлади (айтайлик, 1 кв.м метр уй-жойни иситиш 1000 сўм, 1 куб иссиқ сув 30 минг сўм). Бу қанақадир тасаввур қилиб бўлмас абсурд. Эслатиб ўтамиз, кутилаётган оширилиш баҳордан буён иккинчиси ва умумий олганда, 32,25%ни ташкил этиши керак. Маълумот учун, иситишга бюджетдан ажратилаётган субсидия қора ўпқон энергетикадан кейин 2- ўринда туради ва ярим йилнинг ўзида 1,5 трлн.сўм ўзлаштириб бўлинган. Бу ҳаммаси эмас. Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун бюджетдан 732,6 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтириш ҳақида фармойиш эълон қилинди. Бу маблағнинг энг ката қисми, 623,8 млрд.сўми иситиш тизими учун ажратилган. Бошқача, айтганда субсидиялашдан ташқари кросс-молиялаштириш ҳам тўхтагани йўқ. Ўзи Veolia Energy'га иситиш тизимини топширишдан мақсад нима эди? Қўйилган қайси вазифалар бажарилди, бошқарувчига қанча маблағ тўланмоқда? Мақсад таннарх ва харажатларни шиширишда, бюджет маблағларини чексиз ўзлаштиришда давом этишмиди? Ёки шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш орқали самарали бошқарувга келишмиди? 3 йилдан бери ҳаттоки иссиқ сув ва иситиш ҳисобини ажрата олмаган бошқарувчини гиламга чақириб, жонли эфирда саволлар бериш пайти келмадими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin