17K61Telegramda ochish
Россия доллардаги қарзларини тўлай олмади Қўшма штатлар Молия вазирлиги 4 апрель куни Россия ташқи қарзига хизмат кўрсатишда санкциялар туфайли блокланган ҳисобварақлардан фойдаланишни тақиқлаган эди. Яъни энди Россия доллардаги қарзларни тўлаш учун ўзининг ихтиёридаги ички валюта маблағларидан фойдаланишга мажбур. Муддати 2022 ва 2042 йилгача бўлган иккита облигация чиқарилуви бўйича жами 649,2 миллион долларлик тўлов топшириқномаси хорижий банк-корреспондентлар томонидан ижро этилмаган. Шундан сўнг Россия Молия вазирлиги қарздорликни сўндириш учун Миллий ҳисоб депозитарийсига рублда тўлов қилган. Маблағлар ҳақдорларнинг эркин фойдаланиш имконсиз бўлган С типдаги ҳисобварақларига тушиши керак. Муаммо шундаки, Россия қарздорликлар сўндирилди деб ҳисобламоқда, ҳақдорлар эса тўловларни талаб этишда давом этишмоқда. Бу барча белгиларига кўра техник дефолтнинг бошланиши.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin