18K33Telegramda ochish
Россия доллардаги қарзларини барибир долларда тўлашга мажбур бўлди 4 май куни Россиянинг техник дефолти юз бермайди. Чунки Россия 2022 ва 2042 йилгача бўлган иккита облигация чиқарилуви бўйича 564,8 миллион долларлик ва 84,4 миллион долларлик мажбуриятларни барибир долларда тўлади. Аввалроқ 4 апрель куни муддати 2022 ва 2042 йилгача бўлган иккита облигация чиқарилуви бўйича жами 649,2 миллион долларлик қарздорликни сўндириш учун Миллий ҳисоб депозитарийсига рублда тўлов қилинган эди. Ўшанда Россия тарафи қарздорликлар сўндирилди деб ҳисоблаган, кредиторлар эса тўловларни долларда талаб этиб, акс ҳолда бу ҳолат барча белгиларига кўра техник дефолт деб топилиши ҳақида хулосалар эълон қилинганди.

Arxivda shunga yaqin