Ўзбекистон ветеранлари 9 майда россиялик ветеранлардан 10 баробар кўп пул олади
Хотира ва қадрлаш кунини мамлакатимизда нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари, концлагерлар ва Ленинград қамали асирларининг ҳар бири 15 млн сўмдан пул олади.
Россияда эса уруш ветеранларига 10 минг рублдан пул тўлови амалга оширилиши белгиланган. Бу сўмга чақилса, 1 527 600 сўм дегани.
9 май фетишизми давлат дини ва сиёсатига айлантирилган Россияда уруш қатнашчиларига панжа орасидан қаралади. Ўтган йил ҳолатига 248та уруш қатнашчиси уйсизлиги айтилганди, бу йил улардан нечтаси урушдан 76 йил ўтиб уйли бўлдими ё йўқ, маълумот очиқланмаган.