Бугун Россиянинг суверен дефолти жараёни бошланадими?
Бугун Россия Федерацияси иккита евробонд чиқарилиши бўйича жами 117 миллион долларлик тўлов амалга ошириши керак.
Агар ҳисоб-китоблар рублда амалга оширилса, 30 кундан кейин бу суверен эмитентнинг дефолти деб ҳисобланилади. Fitch агентлиги бу ҳақда алоҳида огоҳлантириш билан чиққан.
Икки кун аввал Россия ҳукумати давлат қарз мажбуриятлари, хусусан евробондлар бўйича мажбуриятларни, агарда хориж банклари топшириқларни ижро этишдан бош тортса, рублда сўндириш бўйича қоидаларнии тасдиқлаган эди.
Кўрамиз. Кутамиз.