Марказий банкнинг эртанги йиғилишидан кейин матбуот анжумани ўтказилмайди
Эртага, 2022 йил 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича оралиқ йиғилиши ўтказилади. Унда қабул қилинган қарор юзасидан Пресс-релиз эълон қилинади.
Қоида тариқасида оралиқ йиғилишлардан кейин матбуот анжумани ўтказилмайди.
Лекин журналистлар тегишли саволларни бугун соат 18:00га қадар press@cbu.uz манзилига юборишлари мумкин бўлади.
Аввалроқ Россия Марказий банки ҳам 18 март куни ўтказиладиган йиғилишдан кейин Матбуот анжумани ўтказилмаслиги маълум қилинганди.
- https://t.me/centralbankuzbekistan/5775@centralbankuzbekistan
- https://t.me/the_bakiroo/4435@the_bakiroo