18K25Telegramda ochish
"Марказий банклар валюта курсига таргет қўймайди" Марказий банкларга энг кўп бериладиган ва доим такрорланадиган саволлардан бири - доллар курси қанақа бўлади? Шу саволга Қозоғистон Миллий банки раиси Галимжон Пирматов яхши жавоб берипти: "Бизда тенгени рубль ортидан қўйвориш, ёки қаттиқроқ ушлаб туриш таклифини берадиган таҳлилчилар роса кўп. Ҳозир ноаниқлар жудаям бисёр ва менга жавоб бериш қийин. Мен сизга айтадиганим шуки, ҳаммаси якунда санкцияларнинг пакети қандай бўлишига боғлиқ. Бу рубль ўзининг у ёки бу мувозанатини топиб олиши ва пировардида мамлакатларимиз ўртасида савдо оқимлари қандай шаклланишига бориб тақалади. Шунинг учун айни лаҳзада биз тенге рубль ортидан ҳаракатни такрорламаслиги керак, деб ҳисоблаймиз. Қисқа ва ўрта истиқболда рубль ва тенге ўртасидаги мувозанат ҳолати ва меъёрларига қараймиз. Тенге бўйича ҳеч қандай прогнозлар йўқ. Бизда ориентирлар йўқ, биз қандайдир курсни ўзимизга таргет қилмаймиз".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin