16K23Telegramda ochish
Русча харакири Буни молиявий "темир девор" десак ҳам бўлади, лекин ўзини ўзи жазолашдан бошқа нарса эмаслиги назарда тутилса - бу русча харакири. Россия Госдумаси учинчи, охирги ўқишда рус компанияларининг хорижий биржалардан мажбурий делистинг қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Унга кўра хорижий майдончаларда депозитар распискалари муомаласини йўлга қўйган компаниялар распискаларни акцияларга мажбурий тартибда алмаштиришга мажбур. Распискаларнинг хориждаги муомаласи 10 кун ичида тўхтатилади. Хорижий биржаларда депозитар распискалар муомаласини тўхтатиш тўғрисидаги қарор учун акциядорлар ёки кузатув кенгаши розилигини олиш ҳам шарт эмас. Бошқача айтганда, большевикча реквизициянинг бир тури. Айнан хорижий биржалардаги жойлаштирувлар ҳисобига муваффақиятга эришган Тинькофф, Яндекс, Сбер каби компаниялар учун навбатдаги жиддий зарба бўлади. Аввалроқ йирик рус олигархларидан бири Лисин депозитар распискаларнинг делистинги инвесторлар ҳақларини бузилиши деб ҳисоблашини маълум қилганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin