Сбер Европадаги фаолиятини тўхтатмоқда
Россиянинг энг муваффақиятли банки Сбер Европадаги барча шўъба ва филиалларини ёпишга қарор қилган.
Банк тўғридан-тўғри санкцияларга учрамаганига қарамай, энг катта жабр кўрган молиявий муассаса бўлиб қолмоқда. Халқаро платформаларда Сбернинг расписка кўринишидаги акциялари 1 центдан пастроққача қулаган (конфликтгача 9 доллардан зиёд эди).
Москва биржасида фонд майдончаси тўхтатилгани сабаб савдолар ўтказилаётгани йўқ.
Бутун постсовет макони ва Шарқий Европа учун бизнес ориентир банк ўлароқ намуна бўлган Сбернинг қулаши, рости, жудаям аянчли.