Мис нархи 10 100 доллардан ошди
Конфликт бошлангандан буён иккинчи экспорт товаримиз мис 300 доллардан зиёдга қимматлади, бугун аввал 10 000 долларлик, кейин 10 100 долларлик маррадан ўтилди. Айни дақиқаларда 1 тонна миснинг нархи 10135 долларга етди.
Биринчи рақамли экспорт товаримиз олтин нархи конфликтдан кейинги ўтган 6- кунда ҳам 1900 доллардан юқорида сақланмоқда. Айни дақиқалардан 1 унция олтин 1940 доллардан баландроққа баҳоланмоқда.