Миснинг тоннаси 10500 доллардан ошди
Иккинчи экспорт товаримиз бўлган миснинг нархи ошишда давом этмоқда. Бугун тонгда миснинг тоннаси 10580 доллардан зиёдга баҳоланган.
Ўзбекистон йилига 150 минг тонна мис ишлаб чиқаради. Миснинг 60%и хом-ашё (асосан Туркия ва Хитойга), қолгани ярим тайёр маҳсулотлар кўринишида экспорт қилинади.