Мис нархи шиддат билан ошмоқда. Бу Ўзбекистон учун муҳим
Дунёнинг энг йирик мис ишлаб чиқарувчи давлати Чилида юз бераётган иш ташлашлар фонида мис котировкалари охирги ўн йилдаги тарихий рекордларини янгиламоқда.
Охирги савдоларда бир тонна миснинг нархи 10 минг доллардан ошган. Бу йил бошига нисбатан деярли 30 фоиз юқори дегани.
Нима учун бу хабар биз учун муҳим?
Чунки Ўзбекистон мис ишлаб чиқарувчи энг йирик 20та давлат қаторига киради. Турли манбаларга кўра, мамлакат йилига 120-150 минг тонна мис ишлаб чиқаради ва ишлаб чиқариш ҳажмини 200 минг тоннагача ошириш мумкин. Ўзбекистон экспорти таркибида мис экспорти олтиндан кейинги ўринни эгаллайди.