11K37Telegramda ochish
Мис нархлари кескин ошиб кетди, сотишга улгурдикмикан? Ўзбекистоннинг олтиндан кейинги экспорт товари ҳисобланган миснинг спот котировкалари ўтган ҳафта охири ва мазкур ҳафта бошларида яна кескин кўтарилди. Тайёр мис захираларининг 47 йиллик минимумларгача пасайиб кетгани тўғрисидаги маълумотлар ҳафта давомида спот нархларни 9200 доллардан 10500 долларга ошириб юборди. Шу билан бирга миснинг 3 ойлик фьючерс шартларида етказиш котировкалари деярли ўзгаришсиз қолмоқда. Яъни бозор яқин истиқболда мис нархларининг барқарорлашини кутмоқда. Ҳозирда нархлар яна 10000 доллар атрофида коррекцияланмоқда. Бир неча кунлик қулай вазиятдан фойдаланишга улгурганлар улгуриб қолди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin