Кеча Агробанк фермерлик фаолияти учун махсус “100 китоб тўплами”ни тақдимот қилди. Қишлоқ хўжалигида илғор тажрибага эга бўлган давлатлар тажрибаси ўзбек тилига таржима қилиниб, маҳаллий шароитга мослаштирилган, соҳа мутахассислари жалб этилган.
Банкларни аслида пул билан боғлиқ масалалар қизиқтириши керак, лекин Агробанк китоб чоп этиш орқали ажойиб юриш қилди. Тез орада китобни ўқиб, етарли тажриба тўплаганлар фермерлик фаолиятини бошлашга уринади ва табиийки, кредитни банкдан олади. Тўплаган билимлари асосида кўпроқ даромад олиб, қарзини ҳам тезроқ қайтара бошласа, бундан банк ҳам ютади.
Айтганча, китоблар бепул тарқатиляпти. Онлайн базадан электрон вариантини юклаб олиш мумкин.
Китобни юклаб олиш: @agro100kitob_bot
реклама
- https://www.agrobank.uz/uz/booksagrobank.uz