16K58Telegramda ochish
Агробанкдан ажойиб янгилик — 40 та китобдан иборат “Ўсимликлар ҳимояси” тўплам тайёрланди! Банк қошида ташкил этилган илмий гуруҳ томонидан ўсимликларни ҳимоя қилишни илмий қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг аграр соҳадаги билим савиясини ошириш мақсадида ушбу китоб нашр қилинган. Тўпламда қишлоқ хўжалиги соҳаси, жумладан, мева-сабзавот ва полиз экинлари, ғаллачилик каби тармоқларнинг юртимизда эришилган кенг қамровли илмий ҳамда амалий, шунингдек зараркунандаларга қарши кураш чоралари бўйича маълумотлар берилган. Шунингдек, китобларнинг электрон нусхаси банкнинг agrobank.uz интернет сайти, томорқа ер эгалари учун ташкил қилинган Agrozamin-O’zimizniki электрон платформаси ва махсус telegram боти орқали фойдаланиш имконияти яратилган. Сиз ҳам мазкур тўпламни Telegram-бот орқали юклаб олишингиз мумкин — @agro100kitob_bot

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin