20K27Telegramda ochish
Агробанк сувдан самарали фойдаланиш бўйича янги “Сув китоб" тўпламини тақдим этди Ўзбекистонда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш ва замонавий технологияларни жорий этиш бўйича яна бир муҳим қадам ташланди. “Агробанк” экотизимидаги “Agrobooks” лойиҳаси доирасида “Сув китоб” номли янги амалий қўлланмалар тўплами чоп этилди. Бу ташаббус Президентимиз томонидан қишлоқ хўжалиги соҳаси учун зарур бўлган методик қўлланмаларни яратиш ва уларни кенг аудиторияга етказиш бўйича берилган топшириқлар асосида амалга оширилди. Дастлабки босқичда 100 та амалий қўлланмадан иборат тўплам яратилган бўлса, энди бу ташаббус “Сув китоб” лойиҳаси билан давом эттирилмоқда. Янги тўплам 30 та қўлланмани ўз ичига олади ва сувдан самарали фойдаланиш бўйича фермерлар, деҳқонлар ҳамда соҳа мутахассислари учун йўриқномалар беради. Мазкур тўплам Хитой ва Туркия тажрибаси асосида, 50 нафар малакали мутахассис иштирокида тайёрланган. Қайд этиш керакки, тўплам нафақат босма шаклда, балки видео, аудио ва электрон форматда ҳам тақдим этилади. Шу орқали 2025-йил охиригача барча ҳудудлардаги фермерларга бепул етказилиши режалаштирилган. Лойиҳани тайёрлашда олимлар, ўқитувчи ва тажрибали мутахассислар жалб қилинган. “Сув текин эмас!” деган шиор асосида тайёрланган бу тўплам қишлоқ хўжалигида сув тежамкорлигига жиддий эътибор қаратиш зарурлигини эслатади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin