24K86Telegramda ochish
Келгусида энг катта муаммоларимиздан бири бу сув билан боғлиқ бўлади. Ҳозирданоқ сезилаётган бу муаммо йиллар ўтгани сари оғирлашиб бораверади. Буни инкор этиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам келгусида сув билан муаммоларни камайтириш, шундай шароитга мослашиш учун сувдан фойдаланишни яхши ўрганиш зарар қилмайди. Президент ташаббуси билан “Агробанк”, Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети томонидан ташкил этилган “Сувчилар мактаби” бу борада кўмакчи бўла олади. Мактабни ташкил этишдан мақсад қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларига бугунги кунда ўз соҳаларида қўлланилаётган инновацион технологиялар, соҳада ривожланган хорижий мамлакатлар амалиётига жорий этилаётган янги билим ва кўникмаларни эгаллаган ҳолда, ўз фаолиятларини такомиллаштириб, сувдан самарали фойдаланиш орқали юқори ҳосилдорликка эришишдир. Ушбу дастур асосида Республика бўйлаб 5 та гуруҳдан иборат махсус машиналарда мутахассислар гуруҳи юборилади. Лойиҳа доирасида 60 000 та фермер ва 4 000 дан ортиқ сув махсус хизмат ходимлари (мироблар) ни ўқитиш режалаштирилган. Шунингдек мактабга тажрибали хорижий мутахассислар ҳам жалб қилинган. Сувчилар мактабида қандай рўйхатдан ўтилади? • https://t.me/suvchilar_maktabi_bot телеграм боти орқали; • http://suvchimaktabi.uz cайти орқали; • 1319 рақамига қўнғироқ қилиш орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin