36K221Telegramda ochish
Найранги қирқ эшакка юк бўлади: Onix'нинг арзон контрактациялари де-юре тўхтатилади Монополист Uzauto motors'нинг найранглари қирқ эшакка юк бўлади. Шайтонга дарс беради, лекин оммага доим ўзини фаришта кўрсатишга уринади. Эртадан гўёки "одолжение" қилиб Onix учун нархларни оширмай контрактацияни тиклаетган монополист шу баҳонада 149 млн.сўмдан 159 млн.сўмгача бўлган энг арзон механика коробка, шунингдек, 185 млн.сўмлик базавий автомат коробка модификацияларини контрактация рўйхатидан буткул олиб ташламоқда. Ўтган йили ноябрда Onix учун сотувлар бошланганида мазкур, нисбатан арзон модификациялар учун шартнома топиш ўта мушкул бўлсада, имконли эди. 2023 йил январида Onix'нинг арзон моделлари учун контрактация ёпилгани бўйича қайта тикланмади. Мана энди эса расман, де-юре бекор бўлмоқда. Монополистнинг ўрта ва қуйи даромадли истеъмолчиларни жазолашга ва хўрлашга қаратилган бу усули илгарироқ Спарк ва Нексия-3 сотувларида ҳам қўлланилган. 2020 йилдан бошлаб ярим ўтказгичлар етишмовчилиги баҳонасида гўёки камёб микросхемалар энг қиммат модификацияларга ўрнатилиши самарали дея бошланган бу муттаҳамлик мана энди бозор микросхемаларга тўлиб кетган бўлсада, бутунлай янги босқичга чиқмоқда. Афсуски, монополистнинг мазкур ҳаракатларига ҳуқуқий ва амалий баҳо берадиган антимонополия органи фақат қоғозда мавжуд. Фалаж ётган антимонополия органига қон бериши мумкин бўлган "Рақобат тўғрисида" ги қонуннинг янги таҳрири эски ва янги Конституцияда белгиланган муддатларга зид равишда имзоланмай қайсидир бюрократик занжирда яшириб ё ушланиб турилипти. Шу ўринда қасамхўр монополистнинг нархи 10 минг долларгача бўлган автомашина ишлаб чиқариш ваъдаларини яна бир бор эслаб ўтиш ва яна бир бор қарғаб қўйиш жудаям ўринли бўлади. Ҳақдорларнинг қарғиши албатта ўтади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin