




"Сувчилар мактаби" дастлабки натижаларини маълум қилди
Жорий йил 29 майида Давлат раҳбарининг ташаббуси билан Агробанк, Сув хўжалиги вазирлиги, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ҳамкорликда “Сувчилар мактаби” ташкил этилган эди. Мактаб эришган дастлабки натижаларини маълум қилиш учун ўтган ҳафта якунида матбуот анжумани ва пресс-тур ўтказди.
1-босқичда "Сувчилар мактаби" республиканинг 154 та туманини қамраб олди, жумладан 60 мингдан зиёд сувчи ва фермерни сувдан оқилона фойдаланиш бўйича билим ва тажрибаларини оширди. Мактаб ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фермерларни сув борасида қийнаётган масалалар инобатга олинди, бунда Туркия, Испания ва Хитой тажрибасини жорий қилишга эътибор қаратилди. Ҳозирда курсларга 50 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар, соҳа мутахассислари (ш.ж., 15 нафар туркиялик, 2 нафар испаниялик) жалб қилинган.
"Сувчилар мактаби" ишларни давом эттиради, 2030 йилгача ҳар йили 8,5 мингга яқин мутахассисни қайта тайёрлашни йўлга қўяди. Бунда республика бўйлаб тажриба майдонлари, махсус онлайн ўқув дастурлари ва онлайн кредит бериш платформасини ишга туширишни режалаштирган.
- https://t.me/agrobankpress/2548@agrobankpress