21K19Telegramda ochish
Самарқанд экофорумида якуний таклифлар сараланди Самарқандда тўрт кун давомида Марказий Осиё экофаоллари минтақа экологик ҳаётини яхшилашга оид таклифлар билдиришди. Халқаро экспертлар ва ЮНИСЕФ раҳбарияти вакиллари қатнашган ёпилиш маросимида ёшлар сараланган таклифларини эълон қилишди. Хусусан: 🔘 давлатлар эколойиҳаларни молиялаштирувчи фонд ташкил қилиши керак; 🔘 Марказий Осиёдаги бизнес экологик талабларга мувофиқ ишлаши шарт; 🔘 минтақа ёшлари экология бўйича қонунчилик ишлаб чиқишда ва мавжуд қонунларга тузатиш киритишда қатнашиши керак. Уларнинг овозлари инобатга олиниши, экология вазирликлари қошида ёшлар қўмитаси ташкил қилиниши, экоқонунлар ёшлар иштирокисиз чиқарилмаслиги лозим; 🔘 ёшларга экология мавзусида фикр алмашиш учун платформа керак; 🔘 ёшларнинг волонтёр экани ўқишга кираётганда инобатга олиниши керак; 🔘 болалар боғчаларида яшил бурчаклар ташкил этиб, болалар экохабардорлигини ошириш учун бу мавзудаги мултфилмларни кўпайтириш;

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin