Ўзбекистонда 2021 йилдан буён амалга оширилаётган "Eco-Schools" халқаро дастури ёшларни атроф-муҳит масалалари билан шуғулланишга жалб қилувчи ва уни фаол ҳимоя қилиш имконини берувчи энг намунали дастур сифатида тан олинган.
Дунёнинг 77 та мамлакатида амалга оширилаётган лойиҳа, мамлакатимиз мактабларидаги 492 нафар ўқувчи ва 10 минг нафардан зиёд эко-фаолни бирлаштирган.