АҚШ россиялик миллиардер Искандар Маҳмудовни санкциялар рўйхатига қўшди
Россиялик миллиардер Искандар Маҳмудов ва унинг ўғли Жаҳонгир Маҳмудовлар АҚШ Молия вазирлигининг санкциялар рўйхатига киритилди.
УГМК (Урал тоғ-металлургия комбинати) эгаси бўлган Маҳмудов АҚШ санкцияларига қўшилмай қолаётган кам сонли рус корчалонларидан эди. Россиянинг Украинага босқини бошлангандан кейин УГМК ва яна бир нечта ўзаро боғланган активлар бенефициарлиги ва бошқарувидан кетганини эълон қилганди. Шунга қарамай Маҳмудов Британия санкцион рўйхатига қўшилган. Маҳмудов ўз ўрнига УГМКда қолдириб кетган Козицин ҳам Евроиттифоқ санкцияларига тортилган. УГМК ва унинг шўъбалари ҳам 2022 йилнинг ёзида АҚШнинг санкцион пакетига киритилган. 2022 йил якунлари бўйича ҳисоботда УГМК бенефициари сифатида Дониёр Комилов кўрсатилгани кўпчиликнинг эътиборини тортганди.
7 миллиард доллардан ортиқ активга эга Искандар Маҳмудовнинг ўғли ва меросхўри Жаҳонгир Махмудов ҳам УГМК топ менежерларидан ҳисобланган. Шу йил ёзда у ҳам УГМК ва унга аффилланган тузилмалардан кетгани маълум қилинганди.
Проект лойиҳаси Искандар Маҳмудовни Россиянинг Украинага босқинини молиялаштирувчи олигархлар қаторига қўшганди.