Тошкентдаги Ботаника боғида Ёшлар куни муносабати билан 29 июнь ва 30 июнь кунлари «Учинчи ренессанс бунёдкорлиги» шиори остида Ўзбекистон Ёшлар ва талабалар форуми ўтказиларкан. Тадбир Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил қилинмоқда.
Унда «Заковат», «Мнемоника», «Ментал арифметика», «Шахмат», «Кубик-Рубик» интеллектуал танловлари, аниқ фанларни яхши биладиган ёшлар ўртасида сунъий интеллект соҳасидаги мусобақалар, ёш олимлар, маркетологлар билан учрашувлар, «Marketing.uz», «Design Club Uzbekistan», «Modul 5», «Бизнесга Қадам» ва шу каби истиқболли лойиҳалар тақдимотлари ўтказилиши кутилмоқда.
Сиз ҳам имкониятни қўлдан бой бермай @Yoshlar_forumi_bot телеграм-ботида тезроқ рўйхатдан ўтинг ва бу йилги ёзнинг унутилмас воқеаси иштирокчиларидан бирига айланинг. 29 июндаги тадбирга фақатгина бот орқали рўйхатдан ўтганлар киритилади, 30 июнда эса таклифнома асосида кирилади.
*Тадбир белгиланган карантин талаблари асосида ўтказилади.
- https://Marketing.uzmarketing.uz