Битирувчи ва талаба-ёшлар - 2024
Май ойидан бошлаб Тошкентда талаба ёшлар ва мактаб битирувчилари учун катта лойиҳа бошланмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этиладиган “Битирувчи ва талаба ёшлар-2024” лойиҳасидан кўзланган мақсад ёшларга тўғри йўналиш бериш, уларнинг келгусидаги режаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашишдан иборат эканлиги айтилмоқда.
Шу мақсадда турли тадбирлар, олий таълим муассасалари вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, талаба ёшларни қўллаб-қувватлаш, бўлажак кадрларга меҳнат бозорида ўз ўрнини топишга ёрдам бериш, истеъдодли талабаларни рағбатлантириш, уларнинг лойиҳа, ғоя ва илмий ишланмаларини бир ерга жамлаш бўйича ҳам қатор платформалар яратиш устида ишлар олиб борилаётгани маълум қилинибди.
Қуйидаги @talaba_bitiruvchi_bot орқали битирувчи ёшлар лойиҳа аъзоси бўлиш учун ариза топширишлари мумкин.