Тошкент ёшлари учун яхши янгилик. 18-21 декабрь кунлари пойтахтда илк марта «Тошкент ёшлар форуми – 2020» ўтказиларкан.
Форумда ҳукумат аъзолари ва ёшлар учрашуви ўтказилиб, улар ўзаро очиқ мулоқотга киришиши режалаштирилган. Бунақаси биринчи марта. Мулоқотларда 5 мингга яқин ёшлар ўз соҳаларида таклиф ва тақдимотлар билан қатнашишади.
Шунингдек, форумда “Ёшлар ва гендер тенглиги” мавзусидаги тақдимотлар, махсус эффектлардан фойдаланиш бўйича мастер-класс, “Дебют” – қисқа метражли фильмлар намойиши, Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривожлантиришга қаратилган “Янги Тошкент” фото ва видеороликлар кўргазмаси ва Humo Arena муз саройида эса Street workout мусобақаси бўлиб ўтади.
Форум якунида Тошкент ёшларининг республика ёшларига мурожаати ўқиб эшиттирилиши режа қилинаётган экан.
Форумда барча ёшлар иштирок этиши мумкин. Бунинг учун улар https://tashkent2020.uz/ сайтида рўйхатдан ўтишлари лозим бўлади.
- https://tashkent2020.uz/tashkent2020.uz