
Ёшлар форумнинг иккинчи кунида блогерлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинади
18-21 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган “Тошкент ёшлар форуми – 2020” доирасида ёшларнинг медиа саводхонлгини ошириш мақсадида блогерлар Азиза Қурбонова, Лазизбек Ҳамидов, Никита Макаренко ҳамда Хушнудбек Худойбердиев иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтади.
Маълумот учун, айни пайтда Президент Администрациясида фаолият олиб бораётган тележурналист Азиза Қурбонованинг телеграм каналида 4,5 мингдан ошиқ обуначиси бор. Дизайнер Лазизбек Ҳамидов YouTube'даги 14,8 минг обуначига эга "Улар" лойиҳасининг муаллифи. Журналист Никита Макаренко телеграмдаги шахсий блогида 21 мингдан ортиқ обуначига эга. Шунингдек, ҳозирда ЎзА бош директорининг ўринбосари лавозимида ишлаётган ҳуқуқшунос-блогер Хушнудбек Худойбердиев телеграмда 313 мингдан ортиқ обуначига эга бўлган шахсий блогини юритади.
Учрашув 19 декабрь 11:00 да “Tashkent City Congress Hall”нинг “Сағбон Дарвоза” залида бўлиб ўтади.
Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун: tashkent2020.uz
- https://tashkent2020.uztashkent2020.uz