Рақамлашиш осонлаштириш демакдир. Рақамлашиш арзонлаштириш демакдир.
Пайдо бўлишини олқишлаётганимиз бу ҳужжат, агар қабул қилинса ва белгиланган муддатларда ижро қилинса Банкнинг рақамлашиши учун катта йўл очиб беради.
Рақамлашиш эса, табиийки маҳсулотлар нархини пайсатиради ва хизматлар олишни тезлаштиради, фойдаланувчилар кўламини кенгайтиради. Шу режаларга мувофиқ тез, сифатли ва ҳаммага имконли интернет бўлса борми?!
Банклар билади, ҳозирда жисмоний шахс мижозлар ҳар бир банкда алоҳида идентификацияланади ва ўз-ўзидан уларнинг ҳар бир банкдаги идентификация рақамлари ҳар хил.
Эндиликда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами банк хизматларини кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланади ҳамда жисмоний шахсларни идентификациялайдиган алоҳида рақамларни юритиш тақиқланади.
Агар банкларга “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан тўлиқ фойдаланиш имкони берилса борми, жуда кўп банк хизматларини, айниқса кредитлаш жараёнларини тўлиқ рақамга ўтказишга жуда катта туртки бўларди.
Битта ҳужжат - Биопаспорт (ID карта) билан ипотека кредитидан тортиб автокредитгача расмийлаштириш мумкинлиги бу рўё эмас, аслида имкон даражасидаги реаллик.
Рақамлашиш ҳужжатларни йиғиш, тақдим этиш, қайта ишлаш билан боғлиқ ёлғон ва хатоларни ҳам камайтиради, демакки эҳтимолий рисклар камаяди.
@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/1784@the_bakiroo