14K47Telegramda ochish
Ўзбекистон Республикасининг Давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳи эълон қилинди 2020 йил 1 октябрь ҳолатига, Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 20,8 млрд. доллар эквивалентини ёки ЯИМга нисбатан 36,8 фоизни ташкил этди, дейилади ҳисоботда. 2020 йилнинг учинчи чорагида давлат қарзи қолдиғи: - Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзоланган ташқи қарз битимлари доирасида ўзлаштирилган маблағлар қолдиғи 1,5 млрд. долларга, - Давлат кафолати остида имзоланган ташқи қарз битимлари доирасида ўзлаштирилган маблағлар қолдиғи 1,3 млрд. долларга; - 4 194,8 млрд. сўм миқдорида давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши ҳамда 750 млрд. сўмгa тенг ички қарздорлик сўндирилиши натижасида давлат қимматли қоғозлари қолдиғи 3 444,8 млрд. сўмга ошган. Шарҳ давлат қарзи мундарижасини қамраб олган, таркибида давлат корпорациялари ва давлат банкларининг жалб қилган кредитлари ҳам мавжуд хусусий (корпоратив) қарзлар қарзлар бу қаторга кирмайди. Корпоратив қарзнинг энг катта қисми давлат назорати остидаги субъектлар ҳисобига тўғри келишини инобатга олиб, бу тўғридаги маълумотлар ҳам жамоатчиликка очиқлаб борилса, қарз юкининг қўрқинчли суръатларда ўсиб бораётгани янаям аниқроқ ҳис қилинган бўларди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin