Ташқи қарз ўсишдан тўхтадими?
Эълон қилинган маълумотларга кўра, ташқи қарз ўсиши секинлашгандек. Йил бошига нисбатан, унинг қолдиғи 1 фоиз атрофида ўсиб, 34,2 млрд.долларга етган.
Ташқи қарз таркибидаги давлат қарзи, янги қарз олишдан кўра кўпроқ қарз сўндирилиши эвазига, ҳатто бироз камайган ҳам ва 21,2 млрд.долларни ташкил этган.
Лекин ташқи қарз мундарижасидаги хусусий деб аталувчи қарз қолдиғи шиддат билан ўсишда давом этмоқда, унинг қолдиғи охирги 3 ойда ярим млрд. долларга кўпайиб, 13 млрд.долларга етган.
Кўп бор таъкидлаганимиздек, Ўзбекистон мисолида хусусий қарз атамаси ўз маъносига эга эмас. Аслида бу давлат корпоратив қарзлари дейилса ўринли бўларди. Чунки хусусий дея аталадиган таснифдаги қарзлар давлат назорати остидаги банклар, энергетика, нефть ва кимё компаниялари ҳиссасига тўғри келади.
Йил бошидаги прогнозларда бу йил Ўзбекистон ташқи қарз жамғаришда давлат назорати остидаги компаниялар воситасидан фаол фойдаланишга ўтишини айтиб ўтган эдик.
2021 йилнинг биринчи чорагида тўлов баланси, халқаро инвестицион позиция ва ташқи қарз бўйича ҳисоботни қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:
https://cbu.uz/upload/medialibrary/1f7/uz_BOP_-IIP_-EXD_1Q2021.pdf