14K53Telegramda ochish
Рақамлаштириш томон катта қадам Фармонда ёзилмоқда: жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланади. Банклар билади, ҳозирда жисмоний шахс мижозлар ҳар бир банкда алоҳида идентификацияланади ва ўз-ўзидан уларнинг ҳар бир банкдаги идентификация рақамлари ҳар хил. Эндиликда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами банк хизматларини кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланади ҳамда жисмоний шахсларни идентификациялайдиган алоҳида рақамларни юритиш тақиқланади. Битта ҳужжат - Биопаспорт (ID карта) билан ипотека кредитидан тортиб автокредитгача расмийлаштириш мумкинлиги бу рўё эмас, аслида имкон даражасидаги реаллик. Рақамлашиш ҳужжатларни йиғиш, тақдим этиш, қайта ишлаш билан боғлиқ ёлғон ва хатоларни ҳам камайтиради, демакки эҳтимолий рисклар камаяди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin