12K61Telegramda ochish
Рақамлашиш томон яна қоғоз ва муҳр билан! Мижозни масофадан идентификациялаш ва фақат онлайн хизматлар кўрсатишни эълон қилган рақамли банклардан бирининг янги потенциал мижози бугун шикоят қилиб қолди: "Карта буюртма қилгандим, паспортда прописка йўқ, ҳозир прописка электрон-ку, паспортда муҳр босилмаган. Банк масофадан идентификация қилолмаяпти." 2020 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳрида Пропискани электрон кўринишга ёки Манзил тизимига ўтгани энг тўғри, инқилобий ва илғор қарорлардан бири. Янги йилдан бу тартиб бутун Ўзбекистонга тадбиқ этилади. Лекин банклар, умуман шахсий маълумотлар билан ишловчи муассасаларнинг Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш имконияти йўқлиги катта муаммо. Бугун паспортда, эртага ID картада прописка муҳри бўлмаган мижозларни идентификациялашда банклар, айниқса рақамли банклар нима қилиши керак. Ахир амалдаги қоидаларга кўра, банклар мижозни лозим даражада идентификацияламаса, хусусан Доимий яшаш жойини аниқлаштирмаса, ушбу мижозга хизмат кўрсата олмайди. Шу сабабли, банклар, айниқса рақамли банклар учун Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш имкониятларини яратиш ҳақида ўйлаш вақти етди. Айтишларича, янги рақамли банклар бу ҳақда ИИВга мурожаат этишган, лекин тайинли жавоб бўлмаган. Масалага Марказий банк қўшилиши вақти етган кўринади. P.S. Паспорт ёки ID картанинг қоғозга чиқарилган прописка иловасидан фойдаланиш таклиф этилмасин, илтимос. Электрон ҳайдовчилик гувоҳномаси ва электрон техпаспортни муомалага киритиб, автомашина техник кўриги ҳақидаги маълумотларни қоғозга чиқариб кулги бўлиб юрганимиз етар. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin