12K66Telegramda ochish
Пул кредит сиёсатининг 2021 йил ва 2022-2023 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари бўйича бугун тақдим этилган Презентацияда ажойиб рақамларни кўришингиз мумкин: Хусусан, мамлакатимиз шакар ва кунгабоқар ёғи нархлари ўсиши бўйича бутун дунёни, ривожланган-у, ривожланмаган давлатларни ҳам ортда қолдирган. Нима бизга Америка!? Нима бизга Белорусь! Нархлар ошди дегани дарров нархларни чеклаш керак, дегани эмас. Айниқса шакар ва кунгабоқар ёғи масаласида. Кўп бора такрорлаганимиздек, шакар ва кунгабоқар бизнесини, импортдан бошлаб улгуржи ва тақсимотгача ўзиники қилиб олганлар рўйхатига бир қаранглар. Газланган ичимликлар ишлаб чиқарувчи уч йирик компанияни (улардан иккитаси давлат ҳисобида) ким шакар билан таъминлайди? Улар йиллар давомида бу бозорга бегоналарни қўймайди. Нега самарқандлик шартли Саъдуллабой ва фарғоналик шартли Абдуллабой бу бозорга кира олмайди? Саволни шундай қўйинглар. P.S. Макроиқтисодий ривожланиш сценарийларидан учинчисиси, яъни хатарлиси реалликка яқинроқ кўринмоқда. Ҳозирги кундан қараганда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin