12K68Telegramda ochish
Гўшт нархи ҳақида очиқ айтилмайдиган айрим ҳолатлар ҳақида Ўзбекистонда гўшт нархи масаласи шунчалар ижтимоий ва сиёсийлашганки, мамлакат Марказий банки Бошқарувининг бугунги матбуот анжуманида ҳам бу масала уч марта кўтарилди. Биринчидан, чорвачиликка ажратилаётган имтиёзли кредитлар чорвачилик соҳасига тўкис етиб бормайди. Дарров банкирларга қараб "муттаҳамлар" дея қовоқ османг. Бунинг бош сабаби чорвачиликда, айниқса қорамолчиликда рентабелликнинг бошқа муқобил соҳаларга нисбатан анча пастлигида. Шунинг учун йиллар давомида чорвачилик учун ажратилган, хусусан "ҳар бир оила тадбиркор" дастури доирасидаги микрокредитлар ҳам турли билвосита йўллар билан бошқа даромадлироқ бизнес фаолияти, шахсий истеъмол тарафларга оқиб кетади. Тўғри, ажратилган ва ажратилаётган имтиёзли кредитларнинг мақсадсизлик даражасида давлат банкларининг ва маҳаллий ҳокимликларнинг бюрократик, коррупцион ва директив воситалари ўрни ҳам юқори. Лекин энг катта сабаб чорвачиликда нисбий афзаллик анча пастлигида. Бунинг сабаби эса ўз навбатида чорвачилик маҳсулотлари, айниқса гўштнинг нархи вақти-вақти билан чекланиб, назорат остига олиниб туришига бориб тақалади. Назорат остига олиниш эҳтимоли юқори соҳаларда маржиналлик ҳеч қачон юқори бўлмайди ва у соҳага йирик сармоя узоқ муддатга табиий равишда кириб бормайди. Қисқача айтганда, юқори минбарлардан туриб айтилган охирги уч йилда чорвачиликка ажратилган 11 трлн.сўм.кредит қаёққа кетди, деган савол ўринли. Бу пуллар йўқ бўлмаган, пул доим юқори даромад томон оқиб бориши сабабли, ажратилган имтиёзли кредитлар даромадлилик ёки истеъмол самараси анча юқори соҳалар томон турли воситалар билан оқиб ўтган. Чорвачилик ривожланиши, айниқса қорамолчилик учун энг яхши сигнал бу юқори нархлар, арзон кредитлар эмас. Қорамол 3-6 ойда пишадиган мева эмас, 2-3 йил сабр керак. Соҳага ишонч, катта пуллар ва юқори саноат тажрибаси кириши учун юқори нархларга чидаш лозим бўлади. Давлат аҳолига ёрдам бермоқчи бўлса, нархларни чеклаши эмас, ижтимоий сиёсатини кучайтириши лозим... Батафсил бу ерда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish →

Arxivda shunga yaqin