18K185Telegramda ochish
"Дунё бозорида ўтган 9 ойда ўсимлик ёғи 15 фоизга, Ўзбекистонда эса 26 фоизга ортган. Шакар нархи 5 фоизга камайишига қарамасдан, юртимизда 23 фоизга қимматлаган". Иқтибос Президент ўтказган селектордан. Нега дунёда шакар арзонлашаётганда бизда қимматлайди, нега ўсимлик ёғи ташқи дунёда пасайсаям қимматлайди, ошса - янаям кўпроқ қимматлайди? Чунки бу Ўзбекистон, ҳар бир бозор, ҳар бир товарнинг эгаси ва қироли бор. Шакардан тортиб автомашинагача! Биз қимматчиликка маҳкуммиз, агар муолажалар куф-суф тарзида давом этса ва нарх-навони буйруқ билан назорат қилишни тизим деб атаётган бўлсак. Нарх-наво ошаётганда нархни назорат қилиш эмас, таклиф ва рақобатни рағбатлантириш кераклигини тушуниб олсак кифоя. Лекин бу ҳам мушкул масала.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin