"Одамлар учун" деб эълон қилинаётган имтиёзлардан тийилиш ҳақида
2021 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикасига шакар, шу жумладан, шакар хом ашёсини, 2021 йил 1 июлга қадар бўлган даврда эса картошка, ўсимлик ёғи, гўшт, чорва молларини тирик ҳолда ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни олиб кириш, шунингдек, уларни реализация қилиш айланмалари қўшилган қиймат солиғидан вақтинчалик озод қилиш масаласига имкон қадар қисқа муносабат:
Агар бу иш амалга ошса, шакар импорти ва ўсимлик ёғи импортини ўзиники қилиб олган кам сонли алоҳида миллиардерлар ютади холос, истеъмолчи эмас.
Ҳеч кимга - у маҳаллий ишлаб чиқарувчими ёки импортчими ва ҳеч бир шароитда - нархлар ошаётган шароитда ҳам тушаётган шароитда ҳам, имтиёз берилмаслиги керак. Бу билан эълон қилинаётган мақсадга етиб борилмайди, нарх шаклланишида диспропорциялар яратилади ва ҳосил бўлган фарқ истеъмолчига етиб бормайди, қўшимча маржа сифатида ўрта занжирларда ўзлаштирилади.
Энг тўғри йўл - бу саналган маҳсулотларнинг ишлаб чиқарувчилари ва импортерлари ва энг айниқса ўсимлик ёғи ва шакар импорти нега ўта кам сонли алоҳида шахслар қўлига ўтиб қолгани сабабини ўрганиш ва бозорга бошқа ўйинчиларнинг ҳам киришига максимал шароит яратиш.
Тўғри, ҳозирги замонамизда бу ўта мушкул вазифа: худдики от олдидаги суякни ит олдига, ит олдидаги хашакни от олдига келтириб қўйиш каби.
@the_bakiroo
- https://kun.uz/84723799kun.uz