27K269Telegramda ochish
Ремдесивир ва гидроксихлорохин қўлланилаётган Ўзбекистонда агар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари молиявий ва моддий манфаатларига тўғри келмаса, қулоғи кар, кўзи кўр бўлиб қоладиганлар ўтирипти соғлиқни сақлаш тизими раҳбариятида. Чунки бу пул ўзлаштирадиган ёпиқ ҳалқа: фақат керакли тор каналлар орқали ушбу препаратларни четдан олиб кириш, сунъий дефицитлар яратиш ва 3-4 баробар қимматига улгуржи ва чакана сотишдан бошлаб, тўқилган статистика, касалхоналарда дори-дармон текин берилаётгани ҳақида афсоналар, эрталабдан-кечгача ёлғон оқишдан тўхтамайдиган тв орқали пропагандагача. Ҳаммаси ўзи қашшоқ халқни оғир эпидемиядан фойдаланиб янада қашшоқлаштириш ва бутунлай ҳолдан тойдириш орқали охириги тийинигача қоқиштириб олиш методи устига қурилган. Бу тизим устида турганлар дўзахгача етиб бормай шу дунёнинг ўзида Қонун олдида жавоб бериши ва аёвсиз жазоланиши керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin