20K72Telegramda ochish
Манфаатдорлик ҳақида ССВнинг кечаги касалхоналарни тўлдирганлар коронавирус эмас, гўё клиник симптомлари ўхшаш бўлган мавсумий юқумли респиратор касалликларга чалинганлар экани ҳақидаги баёнотини ўқиб, совет даврида, ҳа ўша машъум мустамлакачилик даврида пахта териш мавсумида Ўзбекистон касалхоналарида сариқ касалларни қайд этишга бўлган тақиқлар эсга тушди. Сариқ касалларни рўйхатга олган райздрав, облздравлар амалидан олинган, партиядан ўчирилган. Соғлиқни сақлаш тизими маъмурларининг (эътибор қилинг, шифокорларининг эмас) қўрқоқлиги, тепадаги раҳбариятнинг ҳар қандай ёлғонларига шериклиги совет давридан буён заррача ўзгармаган. Ҳа, албатта, яна қайтараман, улар шифокор эмас. Уларнинг вазифаси вазият ҳақида рост гапни айтиш ва даволаш жараёнини осонлаштириш ҳам эмас. Уларнинг вазифаси шерикликда ёлғон орқали маблағларни ўзлаштиришда давом этиш, тепадан туширилган назорат рақамини таъминлаш ва амалда имкон қадар кўпроқ қолиш. Шу маънода коронавирус билан боғлиқ статистик рақамларни яширишдан улар олий даражада манфаатдор! @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin