14K83Telegramda ochish
Қирғизистондаги хаос: Ўзбекистон иқтисодиёти учун эҳтимолий йўқотишлар Экспорт бўйича Қирғизистон бизнинг 5- савдо ҳамкоримиз ҳисобланади. 9 ойлик экспорт 500 млн.доллардан ошган. Айниқса мева-сабзавот экспортида қўшниларимиз роли юқори. Водий вилоятларининг экспорти фақат Қирғизистон билан боғлиқ. Хаос давом этса йил охиригача 200 млн.долларгача экспортдан маҳрум бўлишимиз мумкин. Қирғизистон энг асосий савдо ҳамкоримиз Хитой билан логистикада муҳим хаб ҳисобланади. Хитойдан импорт қилинадиган истеъмол товарлари ва ускуналарнинг келиши кечикиши мумкин. Бу бизнес учун жиддий йўқотишлар яратади. Қирғизистондан электр ва цемент оламиз. Куз-қиш мавсумида водий вилоятларида электр таъминоти қисман Қирғизистондан импорт қилинадиган электрга боғлиқ. Қўшниларда вазият ўнгланмагунча энерготаъминотда узилишлар кўпайиши табиий. Цемент нархидаям ошиш билан боғлиқ ўзгаришлар кутиш мумкин. Кўп давлатлар билан авиаалоқа узилгани шароитида Қирғизистон билан қолган дунёнинг авиаалоқаси сақланиб қолаётганди. Ўзбекистонда келаётганлар ва четга чиқаётганлар учун Қирғизистон ягона кўприк бўлиб турганди. Энди шуям йўқ. Рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Лекин бошқа йўқотишлар кўпроқ сиёсий ва ижтимоий омилларга тақалади. Бу ҳақида ҳозирча сукут сақлаган маъқул. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin