13K34Telegramda ochish
Иқлим ўзгаришлари энергетикага таъсир кўрсата бошлади. Ҳозирча қўшниларимизда Қирғизистон ўтган ҳафта мамлакат бўйлаб электр энергиясини лимитлаш ва тежаш режимига ўтди. Тунги вақтларда кўча ва биноларнинг ёритиш учкуналари ўчириб қўйилмоқда. Аҳоли ва бизнесдан энергияни тежаш сўралмоқда. Энергобаланси гидроэлектростанцияларга боғлиқ бўлган Қирғизистонда энг йирик Тўқтағул ГЭСи тўлиқ режимда ишлай олаётгани йўқ. Сабаби Тўқтағул ГЭС каскади учун оқим яратувчи сув омборида сув ҳажми минимал техник меъёрлардан 3 млрд.кубга камроқ. Шу сабабли Қирғизистон Тожикистон ва Туркманистондан электр сотиб олишни кўпайтирган. Маълумот учун, Ўзбекистон ёзги мавсумда қайтариш шарти билан ҳар йили қўшниларга 750 миллион киловатт электр етказиб беради. Хавотирлар шундайки, қиш яна кам ёғин келса келаси баҳоргача ҳам Тўқтағулда ва умуман бошқа ҳавзаларда ҳам узлуксиз энергия генерацияси учун етарли сув йиғилмайди. Жорий қишга нисбатан ёғингарчилик прогнозлари оптимистик эмас, минтақада бошланган қурғоқчилик яна давом этиши мумкин. Табиийки, қўшнилардан қарзга олинган электроэнергияни қайтариш имкони ҳам бўлмаслиги мумкин. Дарвоқе, 1 октябрдан Қирғизистонда бизнес учун тарифлар оширилди ва 1 квт.соат электр 2,52 сомни, ўзбек сўмига 318 сўмни ташкил этади. Мамлакатда ишлаб чиқариладиган электр таннархи ўртача 2 сомни (252 сўм) ташкил этган ҳолда, аҳоли учун эса электр тарифлари Қирғизистонда жуда арзон 0,77 сом, бизнинг пулга 97 сўмдан иборат.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin