18K58Telegramda ochish
Қирғизистонга газ экспорти октябрда ҳам давом этган Қирғизистон Статистика қўмитаси ташқи савдо бўйича январь-октябрь ойлари батафсил статистикасини очиқлади. Маълумотлар қиёсланса, Ўзбекистон Қирғизистонга октябрь ойида 0,4 млн.долларлик 1,7 млн.куб газ сотганини аниқлаш мумкин бўлади. Умуман олганда, Қирғизистоннинг Ўзбекистонга сотаётган биринчи рақамли товари бу тирик ҳайвонлар бўлиб қолмоқда (асосан қўй ва қорамол). 10 ойда қўшни давлатдан деярли 50 млн.долларлик тирик ҳайвон сотиб олганмиз. Кейинги ўринларни нефть маҳсулотлари (35,5 млн.доллар) ва цемент маҳсулотлари (24,4 млн.доллар) эгаллаган. Ўзбекистон Қирғизистонга сотаётган асосий товар гуруҳи бу текстиль (46,9 млн.доллар),.Шунингдек, 37 млн.долларлик мева-сабзавот ва 27,8 млн.долларлик пластмасса ва полимер маҳсулотлари экспорт қилганмиз. Бу маълумотларни 4 хоналик товар белгиларигача аниқлаштириб олиш мумкин. Танқид остига олинадиган Давлат статистика қўмитаси мендан ва бошқа фойдаланувчилардан кўп дилгир бўлади, биздан нима истайсизлар ўзи, келинглар, гаплашайлик қабилида эътирозлар билдирилади. Статистикадан фаол фойдаланувчиларга мулоқот ҳам, гаплашиш ҳам, тушунтириш ҳам керакмас аслида. Масалан, ташқи савдо статистикасини ҳеч қурса қирғиз қўшнилар даражасидаги чуқурликда ва форматда беринглар, бўлди. Қолганини ўзимиз топиб оламиз, саволларга ҳам ўзимиз жавоб топа оламиз. Ишни мана шундан бошланглар, барака топгурлар.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin